"Юве" собиқ юлдузидан ҳамон умидвор!
- 20-феврал 2020, 17:29
- 0
- Футбол
"Ювентус" "Манcестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишнинг турли йўлларини қидириб кўрмоқда.
Маълум бўлишича, туринликлар футболчи учун 50-60 млн евро ва Аарон Рэмзини таклиф қилмоқчи.
Аввалроқ, МЮ клуби 26 ёшли футболчи учун 150 млн фунт хоҳлаётгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Погба ўтган йилнинг декабридан буён майдонга тушмаяпти. У жорий мавсум АПЛда 7 та баҳс ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ