SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Олимпик Мобиуз
2 - 1
Газалкент
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
ГазалкентГазалкент
Тугаган
2
1
Тугаган
Республика
1 - 1
Металлург
РеспубликаРеспублика
МеталлургМеталлург
Тугаган
1
1
23:45
Рома
-
Пиза
РомаРома
ПизаПиза
23:45
00:00
Вест Хэм Юнайтед
-
Вулверхэмптон Уондерерс
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Вулверхэмптон УондерерсВулверхэмптон Уондерерс
00:00
00:00
Вест Бромвич Альбион
-
Миллуолл
Вест Бромвич АльбионВест Бромвич Альбион
МиллуоллМиллуолл
00:00
23:30
ТСГ Хоффенхайм
-
ФК Аугсбург
ТСГ ХоффенхаймТСГ Хоффенхайм
ФК АугсбургФК Аугсбург
23:30
00:00
Реал Мадрид
-
Жирона
Реал МадридРеал Мадрид
ЖиронаЖирона
00:00
22:00
Париж
-
Монако
ПарижПариж
МонакоМонако
22:00
00:05
Мец
-
Олимпик Марсель
МецМец
Олимпик МарсельОлимпик Марсель
00:05
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • Бугун, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Юлдузларни кўзлаётган клублар учун энг зўр ярим ҳимоячилар нархи (Топ-10)
  • #Каземиро
  • #Погба
  • #Кевин Де Брюйне
  • #Сауль Ньигес
  • #

Юлдузларни кўзлаётган клублар учун энг зўр ярим ҳимоячилар нархи (Топ-10)

  • 19-декабр 2020, 22:07
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 0
  • Футбол

Футбол оламининг трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали бугунги куннинг энг қиммат ярим ҳимочилари ва уларнинг тахминий трансфер суммаларини эълон қилди. Қишки трансфер мавсуми олдидан эътиборга молик ўзгаришлар рўй берган. Биз эътиборингизга энг қиммат ярим ҳимоячилар рўйхатини ҳавола қиламиз.

10-ўрин. Каземиро - 65 миллион евро

sssss1

“Реал” ярим ҳимоячиси деярли 5 йилдан бери алмаштириб бўлмас футболчи мақомида тўп сурмоқда. У жароҳат сабабли ўтказиб юборган ўйинларида Зидан бошқачароқ ўйин схемасидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Таянч ярим ҳимоясида 90 дақиқа меҳнат қилиш осон эмас. Шу боис, Трансфермаркт қаҳрамонимизни шундай қимматга баҳолагандир?!

9-ўрин. Поль Погба - 65 миллион евро

sssss12

«Манчестер Юнайтед» ўз вақтида Погба учун 100 миллион евродан кўпроқ сарф этган эди. «Қизил иблислар» француз жамоанинг янги етакчиси бўлишини тахмин қилган эди. Афсуски, бу фаразлар ўзини умуман оқлагани йўқ. Йиллар давомида Погбанинг ўйини сингари трансфер суммаси ҳам пасайиб борди. Агар шу темп давом этса, келаси йили қаҳрамонимиз кучли ўнликка ҳам кира олмаслиги аниқ.

8-ўрин. Сергей Миленкович - Савич - 65 миллион евро

sssss323

«Лацио» клуби аъзоси иккита мавсумни жуда ишончли ўтказгач, унинг «совчилари» бирданига кўпайиб кетди. ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед» клублари Сергей учун Рим клубига 100 миллион евро ҳам таклиф қилди, аммо негадир «бургутлар» сербиялик футболчини сотиб юборишни истамади. Энди эса, трансфер суммасида кескин пасайиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, Миленкович – Савич барқарор ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

7-ўрин. Сауль - 70 миллион евро

sssss4334

«Атлетико »нинг универсал футболчиси бежизга 70 миллион еврога баҳоланмаган. Гап шундаки, у Диего Симеоненинг исталган позициядаги талабларини бажара олади. Ҳужум ортида, таянч ярим ҳимоясида ва икки қанотда ҳам Сауль бирдек фаол бўлиши мумкин. Бундай қобилиятга эга футболчини ҳар қандай мураббий ўз жамоасида бўлишини истайди. Шу боис, бир неча йиллардан бери гранд клублар Ньигес учун кураш олиб бормоқда.

6-ўрин. Френки де Йонг - 70 миллион евро

ssssss123

Каталония супер клубига ўтгач, Френкининг ўйинида яхшигина ўсиш кузатилди. Афсуски, жамоанинг натижалари ёмонлашгани сабабли бу омил мухлислар эътиборидан четда қолди. Голландиялик ярим ҳимоячи айни дамда клубнинг ажралмас бир бўлагига айланиб бормоқда. Унинг марказдаги ишончли ўйинлари сабабли мухлисларнинг ундан кўнгли тўқ.

5-ўрин. Федерико Вальверде - 70 миллион евро

ssss4242

Феде марказий ярим ҳимоячи бўлса-да, унинг майдондаги вазифаси Френки де Йонгникидан кескин фарқ қилади. «Барселона» ярим ҳимоячиси, асосан вазият яратиш билан шуғулланса, Феде Вальверде ҳужумларни «бузиш»га бириктирилган. Уругвайлик футболчи Зидан қўл остида ўсиб бормоқда. Айнан у яқин келажакда «Реал»нинг янги сардори бўлишини тахмин қилинмоқда.

4-ўрин. Кай Хаверц - 81 миллион евро

sssss5656

Лондоннинг «Челси» клуби томонидан деярли 100 миллион евро эвазига сотиб олинган футболчи рўйхатимиздаги тўртинчи ўринни банд қилмоқда. Кайнинг марказда эркин тўп суриши, вазиятларни яратиш борасидаги имкониятлари ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Бугунги кунда у АПЛга мослашиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Бу осон эмас, бироқ футболчи ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Қаҳрамонимиз янгиланган «Челси»нинг юзи ва Лэмпарднинг асосий қуроли бўлиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.

3-ўрин. Жошуа Киммих - 85 миллион евро

ssssss45454

Киммих қисқа муддат ичида нафақат «Бавария» клубининг, балки бутун Германия терма жамоасининг етакчисига айланди. Майдон бўйлаб исталган позицияда тўп суришга қодир футболчи нафақат етакчилиги билан, балки чинакам «жангчи» эканлиги билан ҳам мухлислар эътиборини қозонди. У ҳали ёш. Шу боис, унинг трансфер суммаси тез орада 100 миллион евролик довондан ошиб ўтиши ҳеч гап эмас.

2-ўрин. Бруну Фернандеш - 90 миллион евро

sssss65656

Португалиялик футболчи «Спортинг» шарафини ҳимоя қилаётганда уни деярли ҳеч ким танимас эди. Қисқа муддат ичида қаҳрамонимиз АПЛни тўлиқ забт этди. Ажойиб сермаҳсуллик намойиш этди ва бир неча бор АПЛ томонидан ойнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. Унинг карьерасидаги ўсиш эса трансфер суммасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди.

1-ўрин. Кевин де Брюйне - 120 миллион евро

sssss434

Бельгиялик футболчи ёшлик чоғидаёқ жуда иқтидорли эди. Пеп Гвардиола қўл остида Кевин бу иқтидорини янада сайқаллади ва янги даражага кўтарилди. У энди майдоннинг исталган нуқтасида узатмаларни амалга ошириши, керак паллада марказий ҳужумчига айланиши ва ҳатто таянч зонасида ҳам тўп суриши мумкин. Ундаги зарба ва майдонни кўра билиш қобилияти айни дамда ҳеч кимда йўқ эканлиги аниқ. Шу боис, трансферларга ихтисослашган портал Кевин де Брюйнени энг қиммат ярим ҳимоячи, деб эътироф этганлиги аниқ.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ