
Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигини олтита медаль билан бошлашди
- 22-декабр 2024, 12:49
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Оғир атлетика
Қатарда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Ҳамюртларимиз ортда қолга кун 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Барча медалларга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган қизларимиз муаллифлик қилишди.
Олтин медаль:
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, даст кўтариш)
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, икки кураш)
Кумуш медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, даст кўтариш)
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, икки кураш)
Бронза медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, силтаб кўтариш)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ