
Яхшибоевнинг Венесуэла дарвозасига киритган тўпи унинг МТЖдаги дебют голи бўлди!
- 29-март 2023, 01:39
- 1
- Футбол
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳалқаро ўртоқлик учрашувида Жанубий Америка вакили Венесуэла билан дурангга имзо чекди.
Вакилларимизнинг ягона голини 79-дақиқада пенальтидан Жасур Яхшибоев киритди. Қизиғи, бу Яхшибоевнинг миллий терма жамоа сафидаги илк голи эди.
Бунгача Жасур 5 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган. Аммо футболчи ҳали гол уришга муваффақ бўлмаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ