Яхшибоев гол+пас тизими бўйича етакчи!
- 2-ноябр 2020, 16:27
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" клуби Беларусь Олий лигасида пешқадамни тақиб қилишда давом этмоқда. 27-турдан кейин БАТЭ билан 1 очколик фарқни юзага келтирган солигорскликлар 7 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ўзаро ўйинда карвонбошиликни қўлга олиш учун майдонга тушади.
"Шахтёр" тўпурари Жасур Яхшибоев гол+пас тизимида 1-ўринда бормоқда. Легионеримиз 24 ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол уриб, 6 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган. Унинг рақобатчиси Максим Скавиш ҳисобида 17 гол ва 1 ассист мавжуд.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ