
Янги мавсумга "шовқинларсиз" тайёрланаётган Суперлига жамоаси эртага Тожикистон клубига қарши майдонга тушади
- 21-феврал 2022, 22:36
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг янги аъзоси – “Олимпик” гўё “сирли тулпор”га ўхшайди. Чунки асосан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси негизини ташкил қиладиган жамоа Тимур Кападзе бошчилигида ортиқча “шовқинларсиз" чемпионатга тайёрланяпти.
Таркибда катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Асосан про лигада ўйнаган футболчилар. Кападзе эса улар билан яхши жамоани шакллантиряпти.

Айни пайтда “Олимпик” ҳам назорат учрашувларини ўтказишда давом этяпти. Охирги марта “Зомин” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган дебютант бу сафар Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу жамоалар иштирокидаги баҳс эртага “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ