Асосий мазмунга ўтиш
Холанд ҳаётини жанжалкаш Балотеллига топширмоқчи

Холанд ҳаётини жанжалкаш Балотеллига топширмоқчи

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Британия оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб берар экан, ўз ҳаётини кимга ишонишини ҳам айтди.

- Ҳаётимни кимга ишонишим мумкин?

Биринчи навбатда, ўзимга. Чунки мен ўзимнинг қобилиятларимга қаттиқ ишонаман. Агар бирор бошқа одамни танлаш керак бўлса, Марио Балотеллига. У мен рўбарў келганларим орасида энг зўри. У ҳақиқатан ажойиб йигит. Шу боис, ҳаётимни унга ва ўзимга ишонаман.

Кимсасиз оролга кимни олиб кетардим?

Албатта, Кевин де Брюйнени. У ўша ерда ҳам менга энг зўр голли пасларни оширарди. Шунингдек, ота-онамни ҳам обораман. Улар менга ғамхўрлик қилиб, миллий таомларимиздан пишириб беради, - деди Холанд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ