
Хитойда бўлиб турган "Сурхон" таркибида "Олимпик" сардори ва россиялик ҳужумчи кўрикдан ўтмоқда!
- 21-июл 2023, 16:30
- 0
- Футбол
Кеча Хитойга етиб борган "Сурхон" клуби ўртоқлик ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Шунингдек, клуб матбуот хизмати таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
"Жамоамиз таркибига икки футболчи қўшилди: россиялик ҳужумчи Марат Тарек ҳамда 22 ёшли ҳимоячи Беҳзод Шамсиев ("Олимпик"). Ушбу икки футболчи айни вақтда кўрикдан ўтмоқда.
Агар футболчилар жамоамиз билан шартнома тузса, албатта жамоамизнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда расмий хабар берамиз.
Шунингдек, россиялик ҳимоячи Шамил Гасанов оилавий сабабларига кўра, йиғинни ўтказиб юборади", - дейилади хабарда.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ