Хайрулла Ҳамидов Элдор Шомуродовга қандай таъриф берди?
- 14-март 2022, 12:44
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Рома" Италия чемпионати 29-турида "Удинезе" майдонига сафар қилди. Беллашувда дуранг қайд этилди - 1:1.
Дастлаб, мезбонлар вакили Лусеро 15-дақиқада гол урди. Римликлар эса охирги дақиқаларда Шомуродов ишлаган пенальти сабаб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Пенальтини Пеллегрини аниқ амалга оширди.
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида Шомуродовнинг ўйинига қисқача таъриф берди.
- Элдор - қутқарувчи. Лекин Жозе барибир буни тушунмайди, - деди Хайрулла Ҳамидов.
"Whoscored.com" портали Элдор Шомуродовга балл қўйди (Фото)

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ