Хавига зўр иш чиқди
- 28-сентябр 2025, 18:26
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес тез орада яна мураббийлик фаолиятига қайтиши кутиляпти.
Журналист Маттео Мореттонинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис яқинда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Лоран Блан ўрнини эгаллаши мумкин.
Манбага кўра, “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти Хави билан ҳамкорлик масаласида музокараларни бошлаб юборган. Шунга қарамай, испаниялик мутахассис бош мураббийликка ягона номзод эмас.
Хави 2021-2024 йиллар давомида “Барселона”да ишлаган ва унинг қўл остида каталонияликлар Испания чемпионати ва мамлакат Суперкбогида ғолиб чиққан. Хави мураббийлик фаолиятини ўзи ўйнаган Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасида бошлаган ва араб футболини яхши билади.