
Хави Симонсга Манчестер жамоаси қизиқиш билдирмоқда
- 21-сентябр 2023, 07:05
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" келаси ёзги трансферлар ойнаси учун режалар тузиб олди. Клубнинг асосий мақсадларидан бири бу Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олишдир.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, агарда ПСЖ нидерландиялик футболчини ортга қайтармаса, у учун "қизил иблислар" курашга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Хави бир мавсумлик ижара асосида "Лейпциг" сафига кўчиб ўтган. Унинг нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ