Хави "Барселона"ни бошқаришга рози бўлди
- 28-октябр 2021, 12:33
- 1
- Футбол
Хави Эрнандес "Барселона"нинг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Хави "Барса"ни бошқаришга розилик билдирган. Яқин вақт ичида мураббий "Ал-Садд" билан шартномани бекор қилади ва "Камп Ноу"га қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасидаги "Райо Вальекано"дан учралган мағлубиятдан сўнг, каталонияликлар Рональд Куманни истеъфога чиқарганди.
Аввалроқ, "Ал-Садд" футболчиси Санти Казорла ҳам Хави "Барса"ни бошқаришга тайёр эканлиги ҳақида гапирганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ