
Хавертц "Челси" билан келишиб олди
- 24-июл 2020, 10:06
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц фаолиятини “Челси”да давом эттиради.
Италиялик журналист Николо Скиранинг ёзишича, 21 ёшли немис футболчиси “аристократлар” билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Агар шартнома имзоланса, у йилига 8 млн евро маош олиши мумкин.
Айни дамда “Челси” Хавертц борасида “доришунослар” билан музокараларни давом эттирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ