
Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик теннисчидан иродали ғалаба
- 27-сентябр 2023, 14:34
- Bekzod Isayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Хитойдаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Теннис бўйича баҳсларда ўзбекистонлик Ҳумоюн Султонов Хитой Тайпейи вакили Сен Чун Хсинга қарши кортга чиқди. Муросасиз кечган ўйиннинг биринчи сетида ҳамюртимиз 4-6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи сетда Ҳумоюн 7-6 ҳисобидаги ғалабага эришди. Охирги сетда эса вакилимиз 6:1 ҳисобда зафар қучди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ