Хамзат Чимаевга икки муносиб рақиб топилди
- 11-сентябр 2025, 17:28
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
84 кг вазн тоифасидаги UFC жангчиси Келвин Гастелум амалдаги чемпион Хамзат Чимаев билан кимлар рақобат қила олишини айтди.
“Менимча, Чимаев билан жанг қилиш имконияти энг юқори бўлган жангчи — бу Ренье де Риддер. Улар ўртасидаги баҳс катта шов-шувга сабаб бўлиб, томошабинлар эътиборини тортади. Аммо Нассурдин Имамовни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. У Исраэль Адесаньяни нокаут қилган ва Борральёни мағлуб этган. Франциялик — чемпион учун ҳақиқий хавф”, - деди Гастелум матбуот анжуманида
Эслатиб ўтамиз, Нассурдин Имамов охирги жангида Кайо Борральони ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ