Хамес Мадридда қолади, бироқ "Реал"да эмас
- 5-август 2020, 16:06
- 0
- Футбол
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Атлетико" сафини тўлдиришга яқин турибди, дея хабар бермоқда El Golazo de Gol.
Қайд этилишича, "матрасчилар" колумбиялик футболчининг трансфери учун ҳамшаҳарларига 10-15 миллион евро товон пули тўлашади.
2019/20 мавсумда мадридликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушган Хамес 1 та гол киритиб, учта голли узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ