
Хакими Мбаппега: "Кўришгунча дўстим"
- 12-декабр 2022, 11:46
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Хакими Францияга қарши ЖЧ-2022 ярим финал учрашуви олдидан "ПСЖ"даги жамоадоши Килиан Мбаппега мурожаат қилди.
"Яқин кунлар ичида кўришгунча дўстим", - деб ёзди Хакими. Мбаппе бу постга ўз муносабатини учта юрак эможиси билан қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни марокашликлар чорак финалда Португалия терма жамоасини мағлуб этишганди (1:0). Ярим финалда Валид Реграги шогирдлари амалдаги жаҳон чемпиони Франция билан куч синашади. Учрашув 14 декабрь куни Ал-Хаврада бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ