Хабиб Нурмагомедов БААда йилига даҳшатли сумма ишлаб топади!
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов Россиядаги бизнес фаолиятини бутунлай тўхтатиб, Бирлашган Араб Амирликларидаги лойиҳаларга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда "Mash" нашри хабар берди.
Манбага кўра, спортчи энди йилига тахминан 46-50 миллион долларга тенг даромад олади.
Аниқроғи, Хабиб Россия жамғармаси ва унинг номи билан аталган хайрия ташкилотини тарк этган, "Хикмит Травел" сайёҳлик агентлиги тугатилган, "Сильди" кийим-кечак бренди унинг акасига ўтказилган ва у яна "First Mobile" Интернет провайдерининг ҳаммуассиси бўлишни тўхтатган.
Айни пайтда, спортчининг БААдаги бизнеси ўсиб бормоқда. У ерда Нурмагомедов йилига 6 миллион долларгача даромад келтирадиган "KHABIB GYM" спорт заллари тармоғини ишга туширди. Шунингдек, у "Gorilla FC" реклама акциясини 1 миллион долларга сотиб олди ва уни "EAGLE FC" деб ўзгартирди.