World Boxing кубоги. 3 нафар боксчимиз финалга йўл олди
- 19-ноябр 2025, 17:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олди. Бироз аввал куннинг 1-дастур жанглари ҳам ниҳоясига етди.
-50 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Асилбек Жалилов япониялик Соуши Макинони 5:0 ҳисобида енгди;
Самандар Олимов -55 кг вазнда япониялик Руи Ямагучидан 5:0 ҳисобида устун келди;
-85 кг вазнда Жасурбек Йўлдошев мезбон Жугноони 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;
Бироздан сўнг, 2-дастур жанглари давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ