WBC янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбек боксчилари қуйидаги поғоналарда қайд этилган
- 14-сентябр 2021, 20:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 2
- Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WВC) янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, кучли 15 таликда фақатгина ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) ўз фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров 9-ўринни эгаллаб турибди. WВC бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ 40 талик рейтингни тузади.
Супер ўрта вазнда (-76,2 кг) Азизбек Абдулғаффор 31 ва супер ярим ўрта вазнда (-69,8 кг) Исроил Мадримов мазкур йўналишда 18-поғонада қайд этилган бўлса, супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 25 ҳамда Шаҳрам Ғиёсов 34-ўринга лойиқ топилди. Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBC Болтиқ бўйи мамлакатлари минтақавий камари соҳиби Исломбек Пирманов 40, биринчи ўта енгил вазнда (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов 23-ўринни банд этган.
Мазкур йўналиш бўйича бошқа боксчиларимиз эътироф этилмаган.