- #Профессионал бокс
- #Шаҳрам Ғиёсов
- #Муроджон Аҳмадалиев
- #Шоҳжаҳон Эргашев
- #Исроил Мадримов
- #Ҳасанбой Дўсматов
WBА янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев пастлади, лекин кўтарилиш ҳам бор....
- 1-март 2022, 15:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) февраль ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:
Супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўрин, Шоҳжаҳон Эргашев эса ўтган ойдаги 10-ўриндан 11-ўринга пастлади,
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилаб 12-ўринга жойлашган,
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг юқорисида,
Биринчи ўта енгил вазн (48,9 кг): Ҳасанбой Дўсматов 3-ўринда ўзгаришсиз қолди.
Ҳасанбой Дўсматовнинг режалари ўзгарди. У Париж Олимпиадасида қатнашмоқчи
Дмитрий Бивол ва Канело Альварес ўртасидаги жанг Дубайда бўлиб ўтиши мумкин