ВХЛ. "Ҳумо" бугун қозоқ клубига қарши баҳс олиб боради
- 7-январ 2020, 01:08
- Shahzod
- 0
- Хоккей
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Усть-Каменогорскнинг "Торпедо" жамоасини қабул қилади. Мазкур беллашув соат 19:30 да "Ҳумо Арена" муз саройида старт олади.
Қайд этиш жоиз, ҳар иккала жамоа ҳам ғалабали серия қайд этиб келмоқда. Меҳмонларда бу кўрсаткич 5 та ўйинга тенг бўлса, "қанотлилар"да 4 тага тенгдир.
Маълумот учун, Евгений Попихин шогирдлари биринчи конференцияда 46 очко жамғарган ҳолда жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. Қўшниларимиз ҳисобида ҳам худди шунча очко мавжуд ва улар иккинфи конференцияда 9-поғонадан жой олишган.
{game}3144455{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ