
Владо Радманович: "Балки эртага иккита ҳимоячи билан ўйнармиз"
- 9-октябр 2024, 11:57
- Oybek Yo’ldoshev
- 2
- Футбол
Хабарингиз бор, эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтади.
Ушбу беллашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Сречко Катанецнинг ёрдамчиси Владо Радманович ва футболчи Жалолиддин Машарипов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
"Ҳаммани бу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Эртага жуда ҳам қийин ва ҳаяжонли ўйин бўлиб ўтади. Биз уларнинг ҳамма кучли ва ожиз томонларини биламиз. Ушбу термага қарши ҳамма ўйинлар қийин бўлган. Биз улар билан 3 марта тўқнаш келдик ва улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Катанец эртага қатнаша олмайди ва унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.
Эратага биз биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаймизми, ёки эҳтиёткорлик биринчи планга чиқадими?
Тактик тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу сўнгги машғулотдан сўнг маълум бўлади. Бизда 2-3 та тактика мавжуд. Ҳар хил вариантларимз бор: Масалан эртага 2 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишимиз ҳам мумкин. Ҳужумда ҳам бошқа вариантларни синаб кўримишиз мумкин.
Остон Ўруновнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
Остонда ҳаммаси жойида. У машғулотларда ишламоқда.
Терма жамоамиз ФИФА кунларига ажойиб формада келишди. Нима деб ўйлайсиз, қайчи чизиғимиз мукаммалроқ?
Бизда 20 дан кўп яхши футболчилар мавжуд. Ҳар бир чизиғимизда яхшигина баланс бор. Ҳоҳ ҳимояда, ҳоҳ ҳужумда. Ярим ҳимоямиз ҳам анчагина кучли ҳисобланади.
Эртанги жамоани сиз бошқарасизми, ёки буни Катанец белгилаб бердими?
Биз Катанец билан доимий алоқада бўлиб турибмиз ва буни у ҳал қилади. Биз уни айтганини бажарамиз. Катанец билан видео алоқа қилдик. Агар нимадир хато кетадиган бўлса, у биз билан алоқага чиқиб буни ўзгартиради.