
Виктор Кумиков: "Ютқазганимизга қарамасдан ўйиндан қониқдим, фақат..."
- 14-феврал 2022, 22:29
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” Туркиядаги йиғини доирасида бугун Россиянинг “Торпедо” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушиб 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувдан кейин андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз таассуротларини қуйидагича ифодалади:
"Бу биринчи ўйинимиз эди. Биз тоғли ҳудуддан кейин энди дарё бўйидаги ҳудудга бордик. Ўйинни сунъий эмас, тоза майдонда ўтказдик. Умуман олганда, ёмон эмас. Ютқазганимга қарамасдан ўйиндан қониқдим, фақат бир-иккита вазиятдан ташқари. Афсуски, голли имкониятлардан фойдалана олмадик, бу бизнинг камчилигимиз бўлди".
“Андижон” навбатдаги ўйинини 16 февраль куни Россиянинг яна бир жамоаси – Волгограднинг “Ротор” клубига қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ