
"Вест Хэм" бош мураббийи ва 2 нафар футболчиси Covid-19 га чалинди
- 23-сентябр 2020, 10:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес ва футболчилар Исса Диоп ҳамда Жон Каллен коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бу Англия лига кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "Халл Сити"га (5:1) қарши ўйин пайти маълум бўлган.
“Тиббиёт ходимлари тест натижаларини ҳақида хабар берди. Шундан сўнг, Мойес ва яна 2 нафар футболчи стадионни зудлик билан тарк этди”, - дейилади клуб хабарида.
Мураббий ва футболчиларда касаллик аломатларсиз кечаётгани айтилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ