
Верратти: Бу урушда ҳаммамиз тенгмиз
- 14-апрел 2020, 22:11
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти коронавирус пандемиясига қарши курашаётган шифокорларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатмоқда.
“Бу урушда ҳаммамиз тенгмиз. Италия ва Францияда ҳозир оғир давр. Ҳар оқшом соат 8 да биз урушнинг энг асосий қаҳрамонлари - шифокорларни олқишлаймиз. Чунки улар кунига 12,15, 18 соатлаб ишлашади”, - дейди италиялик футболчи.
Айтиш керакки, айни дамгача сайёрамизда 2 миллионга яқин одамда коронавирус аниқланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ