
Вардининг АПЛдаги голлари 100 тага етди
- 4-июл 2020, 22:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Лестер” клуби форварди Жейми Варди бугун премьер-лиганинг 33-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га (2:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, бу 33 ёшли футболчи учун АПЛда киритган юбилей 100-голи бўлди.
Варди жорий мавсум премьер-лигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ