
Варди яна Англия терма жамоасига қайтиши мумкин
- 11-март 2020, 10:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Лестер" форварди Жейми Варди яна Англия терма жамоасига қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтиш лозимки, 33 ёшли футболчи 2018 йилнинг августида терма жамоадаги фаолиятини тўхтатган эди. Бироқ, у бош мураббий Гарет Саутгейт билан гаплашган ва келишиб олган.
“Биз Гарет билан гаплашдик. У терма жамоа эшиклари ҳамиша очиқлигини айтди”, - дейди Варди.
Эслатиб ўтамиз, Варди Англия терма жамоасида 26 та ўйинда майдонга тушган ва 7 та гол урган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ