
Варан Мбаппени "Реал"га чорламоқда
- 13-март 2020, 01:03
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан ПСЖдаги ҳамюрти Килиан Мбаппени доим Мадридга чорлашини айтди.
“Бу мавсум у Парижда қолади. Аммо келаси йил нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен у билан суҳбатда ҳар доим “Реал” ҳақида ижобий фикрлар билдирганман”, - дейди франциялик футболчи.
Бундан аввалроқ, Мбаппенинг трансфери “Реал”га 300 млн евродан камига тушмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ