"Фейенорд" ва Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси клубга мураббий сифатида қайтди.
37 ёшли мутахассис таниқли мутахассис Дик Адвокатнинг мураббийлар штабида иш бошлади ва у энди жамоанинг ҳужумчиларига устозлик қилади.
Ван Перси "Фейенорд"нинг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2001-2004 йиллари ҳамда 2018/19 йилги мавсумда Голландия клубининг шарафини ҳимоя қилган ва футболчилик фаолиятини ушбу жамоа сафида якунлаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ