Вакиламиз жазоирлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди
- 6-ноябр 2025, 22:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади.
Мусобақанинг бокс баҳслари доирасида бугун, 3 нафар боксчи қизларимизнинг жанглари ўрин олганди. Ҳозиргина улар иштирокидаги барча жанглар якунланди.
-65 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, вакиламиз Мохира Аҳмедова жазоирлик Чаиб Ичракга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ