
Узоқ кутилган тайинлов! "Навбаҳор" янги мураббийни таништирди
- 19-июл 2024, 21:29
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Наманганнинг "Навбаҳор" клубини эндиликда Сергей Лушчан бошқаради. Ушбу тайинловни "лочинлар" ўз телеграм саҳифасида эълон қилди.
Тажрибали мутахассис бунга қадар Ўзбекистон–U-19 терма жамоаси (2014 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2014-2017 йиллар), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2018 йил), “Динамо” (Самарқанд, 2020 йил), бундан ташқари, Беларуснинг “Шахтёр” (Солигорск, 2021-2022 йиллар), “Шахтёр” (Петриков, 2023 йил) жамоаларида ишлаган.
Қайд этиш лозим, Наманган клуби кетма-кет салбий натижалар туфайли Самвел Бабаянни ўз лавозимидан озод этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ