
Усмон Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби маълум!
- 16-феврал 2024, 12:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Спорт шарҳловчиси Игор Лазорин Bellator промоушенининг енгил вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этаётган Усмон Нурмагомедов(17-0-1 N/C)нинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди.
“Усмон Нурмагомедов Bellator чемпионлик унвонини Александр Шаблий(24-3)га қарши ҳимоя қилади. Бу ҳақида менга Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов хабар қилди. Жанг баҳор охири - ёз бошида бўлиб ўтади”, – деб ёзди Лазорин Telegram даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмон Нурмагомедов ўтган йилнинг ноябрь ойида Брент Примус билан Gran-pri ярим финал жангидан сўнг допинг-тестдан ўта олмаганига қарамай, чемпионлик унвонини сақлаб қолиши маълум бўлганди. Россиялик олти ойга дисквалификацияга учраб, британиялик билан жанги бекор қилинганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ