Умар Нурмагомедов: “Мераб Двалишвили йилнинг энг яхши жангчиси унвонига лойиқ!”
- 19-октябр 2025, 01:06
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов ўта енгил вазн(61 кг)да UFC чемпиони Мераб Двалишвили ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Менимча, Мераб йилнинг энг яхши жангчиси унвонига лойиқ. У ҳеч ким қилмаётган ишни бажарди, яъни йил давомида тўрт марта чемпионлик камарини ҳимоялай олди. Двалишвили жуда фаол. Буни фақат мен эмас, ҳамма айтса керак”, — деди Умар "Weighting In" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили (21-4) навбатдаги жангини россиялик Пётр Ян(19-5)га қарши 8 декабрь куни "UFC 323" турнирида ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ