
"Уимблдон". 20 ёшли Алкарас қарийб 5 соат давом этган финалда Жоковични мағлуб этди
- 17-июл 2023, 17:15
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" мусобақасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда тажрибали Новак Жокович ҳамда тобора ёрқинроқ порлаётган Карлос Алькарасга қарши кортга чиқди. 4 соату 42 дақиқа давом этган баҳс испаниялик ракетка устасининг 5 сетдаги драматик ғалабаси билан якунланди, 1:6, 7:6(8:6), 6:1, 3:6, 6:4.
Шу тариқа, 20 ёшли испаниялик теннисчи фаолияти давомидаги иккинчи "Улкан тож"ини қўлга киритди. У бундан аввал 2022 йилги Америка очиқ чемпионатида зафар қучганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ