UFCнинг ТОП жангчиси Тони Фергюсонни заиф эканлигини айтди

UFCнинг ТОП жангчиси Тони Фергюсонни заиф эканлигини айтди

  • 1
  • MMA

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги ТОП жангчиларидан бири Белал Муҳаммад (23-3-1 NC) Тони Фергюсон (25-9) Педди Пимблетт (20-3) билан тўқнаш келиши ҳақидаги хабарга жавоб қайтарди.

“Менимча, UFC Тони Фергюсонни кўришни истамайди. Тони шундай чуқурга тушиб қолганки, унга фаолиятини тугатишни айтишган ва у рад этган. Тони олтита жанглик мағлубиятда, Педди эса олтита жангдан иборат ғалабали серияда келмоқда. Тони ҳали ҳам ғалаба қозониши мумкин, аммо сўнгги бир неча жангларида у шунчаки заиф кўринди. У жуда секин эди, жағи ҳам унчалик кучли эмасди”, — деди Муҳаммад.

Эслатиб ўтамиз, Фергюсон ва Пимблетт ўртасидаги жанг “UFC 296” доирасида 16 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ