
- #UFC
- #Дана Уайт
- #Брайан Ортега
- #ММА
- #Жон Жонс
- #Ислом Махачев
- #Шон О' Мэлли
- #Алекс Перрейра
- #Мераб Двалашвили
UFC рейтингида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди
- 18-сентябр 2024, 16:01
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
14 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шахрида UFCнинг навбатдаги мусобақаси бўлиб ўтди.
"UFC 306" турниридан сўнг промоушен рейтингида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Лас-Вегасдаги мусобақада Брайан Ортега (26-6) устидан ғалаба қозонган Диего Лопес (16-4-1 N/C) ярим енгил вазн тоифаси рейтингида 3 ўринга кўтарилди ва мағлубиятсиз серия қайд этаётган Мовсар Евлоев(18-0)дан ўзиб кетди. "UFC 306" турнирида Шон О'Мэлли(18-2-1 N/C)ни енгиб, чемпионликни қўлга киритган грузиялик Мераб Двалишвили(18-4) эса P4P рейтингида пайдо бўлди. Айни пайтда Мераб 7 ўринни эгаллаб турибди.
Маьлумот учун, Ислам Махачев, Алекс Перейра ва Жон Жонс P4P рейтингининг юқори уч ўрнини банд этмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ