
"UFC fight Island 8": Дастлабки жангдаёқ техник нокаут қайд этилди (видео)
- 20-январ 2021, 19:40
- 0
- MMA
Айни дақиқаларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида "UFC fight Island 8" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу жанг кечасининг дастлабки тўқнашуви Виктория Леонардо ва Менон Фиорот ўртасида кечди. Унда франциялик Менон рақибини 2-раундда техник нокаутга учратди.
Таъкидлаш жоизки, бу унинг UFC даги 8-баҳси эди. Уларнинг барчасида Фиорот ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ