UEFA Чемпионлар лигаси финалида фойдаланиладиган тўпни маълум қилди (фото)
- 6-март 2023, 17:12
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
UEFA матбуот хизмати жорий мавсум Чемпионлар лигаси финалида фойдаланиладиган тўп дизайнини намойиш этди. "Адидас" томонидан яратилган тўп ёрқин ва жозибали кўринишга эга.
Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсум финали Истанбулда бўлиб ўтади. Финал 10-июнь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар кубогининг амалдаги соҳиби Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобланади. Ўтган йилнинг финалида мадридликлар Парижда "Ливерпуль"ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ягона голга Винисиус Жуниор муаллифлик қилганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ