
Тьяго Мотта келажакда ПСЖни бошқармоқчи
- 23-март 2019, 11:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби собиқ футболчиси Тьяго Мотта жамоанинг ҳозирги устози Томас Тухел истеъфога чиқарилса, унинг ўрнида ишлаши мумкинлиги билдирди.
“99 фоиз мураббийлар ПСЖни бошқаришни хоҳлашади. Чунки бу катта жамоа. Қолган 1 фоизи эса Тухель ҳисобланади ва у ҳозирда жамоани бошқариб турибди. Агар у жамоадан кетса, мен унинг ўрнини эгаллаш учун ҳаракат қиладиганлардан бири бўламан”, - дейди Мотта.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли бразилиялик футболчи 2012-2018 йилларда ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. Тухель эса Париж клубини 2018 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ