Тухель “Челси” бўйича қимматли маслаҳатини аяди
- 3-апрел 2023, 20:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Челси”да яхши натижалар қайд этганига қарамай, истеъфога чиқарилган Томас Тухель собиқ клубига Юлиан Нагельсманнга қизиқаётганига муносабат билдирди.
Аниқроғи, журналистлар германиялик тажрибали мураббийдан ёш ҳамкасбига маслаҳат беришни сўради.
- Табиийки, Юлиан бу ҳақда мендан маслаҳат сўрамайди. Бу масалада менинг маслаҳатимга муҳтож эмас, - деди Томас Тухель.
Маълумки, Томас Тухелдан “Челси”ни қабул қилиб олган Грэм Поттер клуб раҳбариятининг қўллаб-қувватлашига қарамай, жамоа натижаларини пасайтириб юборди. Натижада клуб хўжайинлари ундан ҳам воз кечди.
Айни пайтда “аристократлар” беш нафар мураббий билан музокара олиб бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ