Ҳусанов Премьер-лигани ўзгартирди!
- 24-апрел, 07:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 34-турида сафарда “Бёрнли”ни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Бу ғалаба туфайли “шаҳарликлар”да жорий мавсумни чемпион сифатида якунлаш имконияти пайдо бўлди.
Узоқ муддат пешқадамлик қилган “Арсенал”дан яқингача тўққиз очко ортда борган “Манчестер Сити” бу фарқни йўққа чиқарди ва буёғига чемпионлик тақдири фақатгина Хосеп Гвардиола жамоасининг ўзигагина боғлиқ бўлади.
Англия футболини ёритаётган cityxtra.co.uk манбаси экспертлари “Манчестер Сити”нинг мавсумнинг муҳим палласидаги муваффақиятларини таҳлил қилар экан, бунда Абдуқодир Ҳусанов асосий фигуралардан бўлаётганини алоҳида эътироф этди.
- Абдуқодир Ҳусанов ҳар бир ўйинда аввалгисидан ҳам яхшироқ ўйнамоқда. “Бёрнли”га қарши баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи биринчи бўлимда рақибнинг қарши ҳужумларини тезда йўққа чиқарди ва узоқ узатмалар пайтида юқоридаги курашларда маҳорат билан ғалаба қозонди.
Ҳусанов шунингдек, тўпни олдинга олиб чиқишда ҳам кутилмаган даражада фойдали ўйинчи сифатида салоҳиятини намойиш қилди. Унинг тезкор югуришлари “Сити” ҳужумлари учун бўш ҳудудлар яратди.
Абдуқодирнинг ўйинни тушуниш даражаси мавсумнинг ҳал қилувчи палласида уни тобора ишончли футболчига айлантирмоқда ва бу ҳолат узоқ йиллар давом этиши кутилмоқда.
Ҳусанов рақибни яккама-якка ҳолатда алдашга киришмади, аммо ҳеч қандай зарбалардан қўрққани йўқ, доим ўзини жамоа учун фидо қилишга тайёр турди, тўп билан ҳаракатларда эса хотиржам ва ақл билан қарор қабул қилди.
Премьер-лигада ўйнаган илк ўзбекистонлик сифатида у дунёдаги энг қийин миллий чемпионатни оддий мусобақадек кўрсатмоқда ва “Манчестер Сити” учун унинг жамоада экани катта омад, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти эксперти Энцо Кригер.
Таъкидалаш жоизки, “Манчестер Сити”нинг яна чемпионлик курашига қайтишида жамоанинг ҳимоя чизиғи жуда катта роль ўйнамоқда. Хусусан, Хосеп Гвардиола ҳам “Бёрнли” билан ўйин олдидан Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи энг қийин паллаларда ҳам ишончли ўйини орқали муваффақиятларга улкан ҳисса қўшаётганини алоҳида тилга олган эди.
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум барча мусобақаларда 33 маротаба майдонга тушди. 22 ёшли легионеримизнинг бу баҳсларнинг аксариятини бошланғич таркибда бошлаб, ўйинни тўлиқ ўтказган.
Иккита супергол урган Шомуродов “Олтин бутса”ни қўлга кирита оладими?
“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Шомуродов трансферига Италия ва Туркиядан қандай муносабат бўлди?
Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!
Холанд Хусановдан ҳайратга тушди
Ҳусановга яна хушхабар