Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" Зелькенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Файзуллаев ва Шомуродов тўлиқ учрашув ўтказди
- 27-феврал, 23:54
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Нури Шахин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коньяспор"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказишди.
Икки голга ҳам Дэви Зельке муаллифлик қилди. Германиялик форвард дастлаб 53-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, иккинчи голини киритган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" ушбу ғалабасидан сўнг очколар сонини 39 тага етказиб олиб, 6-ўринни мустаҳкамлади.
Супер Лига
vs
İstanbul Başakşehir won after full-time.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ