
Туркия чемпионати. Шукуров тўлиқ ўйнаган учрашувда "Фатих Карагюмрюк" йирик ҳисобда мағлубиятга учради
- 22-август 2022, 01:53
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Туркия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Бешиктош" - "Фатих Карагюмрюк" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни вақтда Пирло бошчилигидаги жамоа Туркия чемпионати 3 туридан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмай, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. 7 очкоси бор "Бешиктош" 2-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Отабек Шукуров мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ