"Тоттенхэм" янги ҳужумчи топди
- 6-декабр 2025, 16:50
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини кучайтириш учун "Брентфорд" футболчиси Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Cаught Offside" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотларга кўра, "шпорлар" Игорни Харри Кейни вориси сифатида кўрмоқда. 24 ёшли ҳужумчини сотиб олиш учун асосий даъвогар Лондон клуби ҳисобланмоқда. Шунингдек футболчига "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Форвардни ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 22 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Игор жорий мавсум "Брентфорд" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол киритишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ