"Тоттенхэм" Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи
- 30-август 2023, 15:29
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳужумчи Ансу Фати трансфер ойнасининг сўнгги кунларида "Тоттенхэм" нишонига айланмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, инглиз клуби ҳужумчини 2023/2024 йилги мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Агар “шпорлар” футболчининг маоши билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олса, “кўк-анорранглилар” келишувга тайёр.
Ансу ўтган мавсумда "Барса" сафида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ