
"Тоттенхэм" етакчиларидан бири "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
- 11-июл 2020, 15:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли “Арсенал”га қарши бўладиган Лондон дербисини ўтказиб юборади.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи орқа сон мушакларида ҳамон оғриқ ҳис қиляпти. У айнан мана шу сабаб “Эвертон” ва “Борнмут”га қарши ўйинда ҳам иштирок этолмаган эди.
Ҳимоячи Жафет Танганга ва ҳужумчи Трой Пэрротт эса соғайиб сафга қайтган.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» – «Арсенал» учрашуви эртага 12 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ