
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Гарет Бэйл трансферини "Реал"дан сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Express" нашри хабар тарқатди.
Лондон клуби раҳбарияти уэльслик футболчи ўзининг оптимал формасига қайтганига умид қилмоқда ва у билан шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ, МЛС жамоаси ҳам Гаретни харид қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бэйл жорий мавсум "шпорлар" сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2 голга ассистентлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ