SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Олимпик Мобиуз
1 - 1
Газалкент
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
ГазалкентГазалкент
Тугаган
1
1
Тугаган
Республика
1 - 1
Металлург
РеспубликаРеспублика
МеталлургМеталлург
Тугаган
1
1
Тугаган
Рома
3 - 0
Пиза
РомаРома
ПизаПиза
Тугаган
3
0
Тугаган
Вест Хэм Юнайтед
4 - 0
Вулверхэмптон Уондерерс
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Вулверхэмптон УондерерсВулверхэмптон Уондерерс
Тугаган
4
0
Тугаган
Вест Бромвич Альбион
0 - 0
Миллуолл
Вест Бромвич АльбионВест Бромвич Альбион
МиллуоллМиллуолл
Тугаган
0
0
Тугаган
ТСГ Хоффенхайм
2 - 2
ФК Аугсбург
ТСГ ХоффенхаймТСГ Хоффенхайм
ФК АугсбургФК Аугсбург
Тугаган
2
2
Тугаган
Жирона
0 - 0
Реал Мадрид
ЖиронаЖирона
Реал МадридРеал Мадрид
Тугаган
0
0
Тугаган
Париж
4 - 1
Монако
ПарижПариж
МонакоМонако
Тугаган
4
1
Тугаган
Мец
1 - 3
Олимпик Марсель
МецМец
Олимпик МарсельОлимпик Марсель
Тугаган
1
3
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • 10-апрел, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

ЎзПФЛ "Қўқон-1912" - "Насаф" ўйинида қўпол хатога йўл қўйган ҳакамлар масаласида жиддий баёнот эълон қилдиФутбол
  • 10-апрел, 14:18
  • 1
ЎзПФЛ "Қўқон-1912" - "Насаф" ўйинида қўпол хатога йўл қўйган ҳакамлар масаласида жиддий баёнот эълон қилди
Суперлига. 6-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишингФутбол
  • 10-апрел, 01:38
  • 2
Суперлига. 6-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
Ана холос: Ҳусановга Хаби Алонсо устозлик қилиши мумкинФутбол
  • 10-апрел, 07:01
  • 0
Ана холос: Ҳусановга Хаби Алонсо устозлик қилиши мумкин
Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтдиФутбол
  • 10-апрел, 18:41
  • 0
Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди
ФИФА Осиё термасини футболдан четлатиш билан таҳдид қилдиФутбол
  • 10-апрел, 18:55
  • 0
ФИФА Осиё термасини футболдан четлатиш билан таҳдид қилди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Тошкент шаҳрининг иккинчи жамоаси нега Ўзбекистон кубогига қўйилмади? Спорт вазирлиги расмий баёнот берди
  • #Каратэ
  • #Ўзбекистон кубоги
  • #Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Тошкент шаҳрининг иккинчи жамоаси нега Ўзбекистон кубогига қўйилмади? Спорт вазирлиги расмий баёнот берди

  • 29-ноябр 2020, 11:18
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Яккакурашлар

Хабарингиз бор, шу йил 21-23 ноябрь кунлари Урганч шаҳрида каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада қатнашиш учун Тошкент шаҳридан Хоразм вилоятига борган 60 нафар спортчига Ўзбекистон кубогида иштирок этишга рухсат берилмагани ҳақидаги мақолалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қилади:

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун календарь режасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳсларини ўтказиш белгиланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига 2020 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси А.Муллаев томонидан шу йил 21-23 ноябрь кунлари каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубогини Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказиш бўйича мурожаат қилган.

Шунингдек, 2020 йил 2 ноябрь куни Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси президенти Н.Нафасов томонидан мурожаат қилиниб, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2020 йил 20 октябрдаги Ҳал қилув қарорига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлимининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Президенти лавозимига қайта тикланганлигини маълум қилган. Федерациянинг янги раҳбари Ўзбекистон кубоги баҳсларини жорий йил 19-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 10 ноябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда вазирлик ва федерация раҳбарияти, мураббийлар ҳамда спортчилар қатнашди. Йиғилиш қарорига асосан, федерацияда юзага келган келишмовчилик, тарафкашлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон кубоги баҳсларини ўтказиш ва раҳбарлик қилиш Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби зиммасига юкланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 13 ноябрдаги 1367-сонли буйруғига асосан каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги 21-23 ноябрь кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Йил бошида тасдиқланган мусобақа Низомига асосан, ҳар бир ҳудуддан битта терма жамоа белгиланган муддатда ҳудудий Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий Каратэ миллий федерациялари томонидан тасдиқланган талабномалар асосида Ўзбекистон кубогида иштирок этишига рухсат берилган.

Бироқ, Ўзбекистон Каратэ федерациясида юзага келган носоғлом муҳит сабабли Низом талабларига риоя этмасдан, мусобақа ташкилий қўмитасига белгиланган талабномани тақдим этмасдан Тошкент шаҳридан иккинчи жамоа Хоразм вилоятига борган.

Мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрининг иккинчи жамоаси аъзоларига Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этишга рухсат берилмаган.

Мазкур ҳолат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда шундай қарорга келинди:

- ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини сўндириши, ишончсизлик кайфиятини юзага чиқариши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, бу каби ҳолатларнинг қайта такрорланмаслиги учун вазирлик тизимидаги мазкур мусобақага алоқадор барча ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланди.

Ўзбекистон каратэ миллий федерация раҳбарияти билан эса керакли тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ