
Токио-2020. Велоспортчимиз 64-ўринни, гимнастикачимиз 49-ўринни эгаллади
- 24-июл 2021, 18:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 5
- Олимпизм
Спортчиларимиз Токио-2020 нинг илк кунидаги иштирокларини якунлашди. Хусусан, куннинг иккинчи ярмида яна 2 нафар спортчимизнинг натижаси маълум бўлди.
Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов 234 км масофага ўтказилган баҳсда 128 та спортчи орасида 64-ўринни эгаллади. Унга бу масофани босиб ўтиш учун 6 соат 21 дақиқа 46 сония керак бўлди.
Эркаклар ўртасидаги спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов ўз чиқишини якунлади. У 79.064 очко жамғарган ҳолда 66 спортчи орасида 49-ўринни эгаллади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ